Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспорти шакллантирилади
11.02.2021 09:31,  
131

Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган барча бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлигини баҳолаш ва уларнинг техник паспортлаштириш тизимини жорий этиш мақсадида “Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан:

сейсмик хавфни баҳолаш учун 2021 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон ҳудудининг амалдаги сейсмик риск харитаси ҳамда ишлаб чиқилаётган ҳудудларнинг майда масштабли сейсмик риск хариталари барча фойдаланиши мумкин бўлган ахборот воситалари орқали етказилади;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ёрдамида дастур ишлаб чиққан ҳолда, кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва улар оқибатларини бартараф этиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини доимий хабардор қилиш чоралари ишлаб чиқилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасини ишлаб чиқади.

Шунингдек:

Фанлар академияси ва Қурилиш вазирлиги платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлик бўйича турларга ажратилиши ҳамда техник ҳолатни баҳолаш ишларига;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино ва иншоотларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини олиб бориш ҳамда платформани юритишга масъул этиб белгиланади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан