Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи?" Комил Алламжонов машҳур табиб Али Маҳмуд Ҳасан масаласида гапирди
7.04.2021 09:54,  
384

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга келган курдистонлик табиб Али Маҳмуд Ҳасан воқеаси ижтимоий тармоқларда катта шов-шув бўлмоқда. Жойларда эса табиб қабулига кириш учун юзлаб фуқаролар йиғилиши кузатилмоқда. 

Бу борада ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар хақида огоҳлантирди.  

Айни пайтда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов кундан-кунга шов-шув бўлаётган ушбу масалага эътибор қаратди. 

"Агар унинг фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Унинг бемалол вилоятма-вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти.  

Агар ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйхатга олиш, лицензия деган қоидалари бор. Гап одамлар ишончи ва ҳаёти ҳақида кетяпти.  

Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам, хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолганди. Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи? Албатта, кимдир ўлиши ёки азият чекиб, вой дод, дейишини кутяпмизми?  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин, деб роса жазолашни биладику. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак, ўртоқлар, қуруқ гапиравермай!

Шифо излаб ҳар бир имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган барча беморларимизга эса АЛЛОҲ шифо берсин", - дея ёзиб қолдирган Алламжонов. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан