Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади
9.01.2019 19:23,  
47

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақда 8 январь куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий комплексига оид вазифаларга ҳам тўхталиб, туризм соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. 

“Туризм учун босқичма-босқич ҳамма шароитларни яратяпмиз, инвесторларга, ишбилармонларга кенг имкониятлар беряпмиз. 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ҳам бу соҳа ривожи бўйича таклифлар билдирган эди.

Ушбу таклифларни амалда татбиқ этиш мақсадида президентнинг жорий йил 5 январдаги фармонига мувофиқ 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди. Шунингдек, ўша куни имзоланган президент қарори билан меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати қабул қилинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан