Аввал хабар қилганимиздек, Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бошланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Президент тарихга назар солиб, IX-XII асрларда юртимиз ҳудудида биринчи, XV асрда иккинчи Ренессанс порлаганини таъкидлади.
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани маълум қилинди.