Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев “Афсоналар водийси”да халқ билан мулоқот қилди
27.06.2020 00:38,  
205

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди 155 гектар. Мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида ушбу истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишди, дам олувчилар билан мулоқот қилди.                   

Айни пайтда 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган.

1 минг 500 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бу масканда бугунги кунда 600 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда.

- Икки йил олдин мана шу боғ лойиҳаси билан танишиб, унга “Афсоналар водийси” деб ном беришни таклиф қилгандим. Номига муносиб  бўлибди. Мамлакатимизда бу каби замонавий дам олиш масканларини ҳали кўплаб барпо этамиз, - деди президент.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан