Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.
МАВЗУГА ДОИР: «UzAuto Motors» халққа ошноми ёки бу «Камбағални туяни устида ҳам ит қопади» деганими?
Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас.
Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак, — деди Президент.
Давлат раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлигини, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.
Аввалроқ, «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархлари расман оширилгани маълум қилинган эди. Бу ҳабар кенг жамоатчилик вакиллари, депутатлар, журналист ва блогерлар, шунингдек бутун халқ тарафидан жуда салбий қарши олинди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
МАВЗУГА ДОИР: «UzAuto Motors» расман автомобил нархларини оширди (янги нархлар)