Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди
15.06.2021 19:36,  
31

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Шавкат Мирзиёев олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатларнинг ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлигида эришилган бугунги даражани юқори баҳолаган.

Муҳаммад ал-Гаргавий, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга БАА Президенти Шайх Халифа Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва БАА Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Учрашувда муқобил энергетикани ривожлантириш ва энергетика объектларини модернизация қилиш, замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш, тадбиркорликка оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция компанияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ҳамда қатор муҳим ижтимоий дастурлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилган.

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш ва малакали мутахассислар тайёрлаш, бугун Тошкент шаҳрида очилган Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори офисининг фаолиятини ташкил этиш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланган.

Шунингдек, вазир Муҳаммад ал-Гаргавий БАА инвесторларининг мамлакатимиздаги фаолиятига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун, шунингдек, Ўзбекистон “Дубай Экспо 2021” бутунжаҳон кўргазмасини қўллаб-қувватлаётгани ва унда иштирок этишга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирган.

Амирликлар томони Ўзбекистон Президентининг Оролбўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш ташаббусини амалга ошириш доирасида янги лойиҳавий таклифини тақдим этган.

Учрашув якунида Амирликларнинг давлат бошқаруви, узоқ муддатли янгиланишлар дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасидаги илғор тажрибасини кенг жорий қилишга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан