Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти билан телефон мулоқоти ўтказди
1.09.2021 17:29,  
37

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан телефон орқали мулоқот қилди.

Амирликлар Вице-президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувларнинг бажаралиши ҳолати кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги амалий ҳамкорликнинг натижалари мамнуният билан қайд этилди. Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси муваффақиятли қурилгани ва ишга туширилгани таъкидланди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан таълим ва гуманитар алмашинув дастурлари фаол илгари сурилмоқда. Мамлакатимизда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш борасидаги тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрида Ҳукумат акселератори офиси ўз ишини бошлади.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан