Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси бўйидаги ободонлаштириш ва қурилиш жараёнини кўздан кечирди
26.06.2021 12:31,  
148

Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 31 май куни Чирчиқ дарёси бўйини ободонлаштиришга оид лойиҳа тақдимоти билан танишган эди.

Дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисми 16 километрни ташкил этади. Ушбу масофада ўзанни қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва Бектемир кўчалари оралиғидаги 5 километр тартибга келтирилмоқда.

Президент бу ердаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Бу қисмдаги ишлар 2021—2022 йилларда амалга оширилади. Натижада 34 гектардан зиёд майдон ҳосил бўлади.

Лойиҳа тўрт босқичдан иборат. Иккинчи босқичда яна 5 километр, учинчиси ва тўртинчи босқичларда 3 километрдан дарё ўзани тартибга келтирилади.

Умуман, бу ишлар натижасида 210 гектар қўшимча ер очилади. Бу ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, дам олиш масканлари, сайр йўлаклари ва маҳаллий автомобиль йўллари барпо этилади. Шунингдек, замонавий уй-жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу ҳудуд шаҳар экологияси учун муҳимлигини таъкидлаб, кўпроқ дарахтлар экиш, аҳоли учун рекрацион жойларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан йиғилиш бўлди.

Ажратилган маблағларни тўғри йўналтириб, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш чоралари белгиланди. Маҳаллаларда хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган 5 минг 400 та кичик лойиҳани амалга ошириш орқали 181 мингта янги иш ўрни яратиш имкони борлиги таъкидланди.

Йиғилишда ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йилнинг ўтган даврида «ёшлар дафтари»га киритилган 24 минг нафар ёшдан 19,5 минг нафарининг бандлиги таъминланган. Пойтахтда «аёллар дафтари»га киритилган 16 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг барчасига амалий ёрдам берилган.

Давлат раҳбари нуронийлар ва фаолларнинг таклифлари асосида маҳаллаларни ободонлаштириш, йўл ва сув тармоқларини таъмирлаш, тиббий хизматларни яхшилаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Ёшларни касбга йўналтириш, спорт мусобақалари ва тўгаракларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

«Бу йил жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу байрамни кўтаринки руҳ билан, улкан натижалар билан кутиб олишимиз керак. Халқимизни рози қилиш учун янги қирраларни, янги имкониятларни топишимиз зарур», — деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан