Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев “Develop Textile” корхонаси фаолияти билан танишди (фото)
12.03.2020 14:22,  
378

Бугун Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасидаги “Develop Textile” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.

Иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги фармонига мувофиқ ташкил қилинган. Давлат раҳбари ўша йили октябрда бу ерга келиб, тақдим этилган лойиҳалар бўйича топшириқлар берган эди.

Фото: president.uz

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 306 миллион доллардан зиёд бўлган, жумладан, 266 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эвазига, умумий ҳисобда 19 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда сендвич панеллар, ювиш воситалари, автомобиль радиаторлари, қурилиш материаллари, трикотаж маҳсулотлари, тиббиёт қўлқоплари, пойабзаллар ва бошқа товарлар ишлаб чиқарилмоқда. 1100 дан зиёд киши иш билан таъминланган.

Фото: president.uz

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Develop Textile” хорижий корхонаси эркин иқтисодий зона ҳудудидаги истиқболли лойиҳалардан бири. Ушбу компания 13 миллион долларлик лойиҳа асосида жорий йил январда ишга туширилди. Германия, Туркия, Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. 760 та иш ўрни яратилди.

Фото: president.uz

Бу ерда йилига 4 минг тонна бўялган тайёр чоксиз трикотаж мато, 14 миллион дона турли хил тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Германия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларига йилига ўртача 12 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент ишлаб чиқариш жараёни ва тикувчилик маҳсулотларини кўздан кечирди. Мутахассис ва тикувчилар билан суҳбатлашди.

Фото: president.uz
Фото: president.uz

Жорий йилда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 26 миллион доллардан зиёд яна 4 та корхона фойдаланишга топширилиши ҳамда 488 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Фото: president.uz

Шунингдек, шу ерда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Фото: president.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан