Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: «Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди»
28.05.2021 21:39,  
108

Ўзбекистондаги ижтимоий реестрга кирган эҳтиёжманд оилаларга уй-жойларни сақлашга мажбурий тўловлар учун субсидия ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда давлат раҳбари сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Шерзод Ҳидоятов вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ой муддатда бошқарув-сервис компаниялари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий қилади. Бунда хизмат сифати, таъмирлаш бригадаси мавжудлиги, молиявий ҳолати, аҳолининг фикри баҳоланиши керак. Рейтинг яхши бўлса, хизмат кўрсатадиган уй-жой сони кўпайтириб берилади. Барча бошқарув-сервис компанияларида 24 соат онлайн ишлайдиган буюртма бериш марказлари ташкил этилиб, назорати Уй-жой фонди инспекциясига юклатилади. Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини аҳоли билан келишган ҳолда, маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди. Бунда ҳудудий уй-жой коммунал хизмат бошқармаси тариф параметрларини бандма-банд асослаб, қиладиган ишлари ва кўрсатадиган хизматлари бўйича режаларини тақдимот қилади.

Ижтимоий реестрга кирган эҳтиёжманд оилаларга уй-жойларни сақлашга мажбурий тўловлар учун субсидия ажратилади. Бугунги кунда республика бўйича моддий ёрдам олувчилар рўйхатидаги 150 мингта хонадон аҳолисининг тўлов қобилияти паст.

Ҳидоятов, қурилиш вазири Ботир Зокиров, Кадастр агентлиги раҳбари Фазлиддин Умаров вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга икки ой муддатда бошқарув компаниялари хизмат кўрсатадиган мавзелар чегараси, улар ҳудудидаги мактаб, боғча, поликлиника ва бошқа объектларни аниқ белгилаб берсин.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти 

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги кунда 19 мингта кўп қаватли уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, 1 октябрдан бошлаб мажбурий тўловларни биллинг тизимида амалга оширишнинг ягона электрон платформаси ишга туширилишини айтди. Бунда мулкдорлар, хонадон майдони, тариф миқдори, қарздорлик, хизмат кўрсатувчи ташкилот харажатлари ва даромадлари сметаси ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиши таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан