Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
5.04.2021 21:52,  
112

Шавкат Мирзиёев 5 апрель, душанба куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган мураккаб шароитларга қарамай, Ўзбекистон–Эрон муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Вазир Муҳаммад Жавад Зариф, ўз навбатида, самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг саломи ва тилакларини етказди. Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг томонларни қизиқтирган долзарб жиҳатлари, шу жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Эрон ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига кўмаклашиш, ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан