Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ҳар 19 секундда битта маҳсулот тайёрлайдиган технопаркни очиб берди (фото)
29.08.2020 22:23,  
552

Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Яшнобод туманидаги Технопаркда режалаштирилган лойиҳалар билан танишган, бу йил февралда электрон газ ҳисоблагич корхонаси ишга туширилган эди.

29 август куни бу ерда иккинчи истиқболли лойиҳа – маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, корхонани очди.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.

Маълумки, юртимизда шу пайтгача ҳам совутгичлар ишлаб чиқариларди. Фарқи шундаки, бу корхонаники юқори технологик, янги авлод маҳсулотидир. Шунга яраша уларнинг сифати юқори, сиғими ҳам катта.

– Собиқ авиация заводи тўхтаб, қаровсиз қолиб кетган эди. Кейинги йилларда ундан фойдаланиш бўйича кўрган чораларимиз аста-секин ўз натижасини бераяпти. Булардан мақсадимиз – одамларни ишли қилиб, ойлик бериш, рақобатбардош маҳсулот чиқариб, экспорт қилиш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани натижасида ҳар 19 секундда битта маҳсулот тайёрлаш мумкин. Юқори қўшимча қийматга эга бу совутгичларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ерда 1500 та иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида гапирди. Хусусан, 2016 йил якунида 100 минг тонна атрофида мис ишлаб чиқарилган бўлса, бу йил охирида 150 минг тоннага етказилиши таъкидланди. Келгусида 400 минг тонна режа қилинган. Маълумки, мис саноат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилади. Уни қазиб чиқариш ҳажми кўпайиши импорт ўрнини босиб, мамлакатимиз маҳсулотларининг дунё бозорида рақобатбардошлигини оширади.

Мазкур технопарк 2019 йил августда ташкил этилган. Бу ерда 2020-2021 йилларда 15 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Барча лойиҳалар бажарилгандан кейин жами ишлаб чиқариш ҳажми йилига 800 миллион АҚШ доллари бўлиши мўлжалланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан