Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Имрон Хоннинг таклифига биноан Покистонга боради
3.03.2022 08:05,  
39

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Энг аввало, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунида қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Покистон президенти Ориф Алвий, ушбу мамлакат идоралари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан