Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев комбайнда ғалла ўрди (фото
1.06.2021 20:23,  
375

Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Ушбу кластернинг умумий ер майдони 11 минг гектардан зиёд. Шунинг 4 минг 870 гектарида ғалла етиштирилмоқда. Бу йил Россия Федерациясидан касалликларга чидамли ғалла навлари келтириб экилган. Гектарига 80 сентнердан ҳосил олиш кутиляпти.

Давлатимиз раҳбари комбайнни бошқариб, ғалла ўрди.

4 минг 656 гектарда пахта қўшқатор экилган. Калифорния усулида суғориш натижасида сув сарфини 50 фоизга тежашга эришилмоқда.

Президент соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлигини қайд этди.

Кластерда сабзавот ва дуккакли экинлар ҳам етиштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан