Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилди
28.07.2021 18:18,  
87

Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйини бориб кўрди.

Қайд этилишича, меҳрибонлик уйида шароитлар яхши. Лекин болалар билан якка тартибда ишлаш, уларни касбга йўналтириш талаб даражасида эмас. Тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаёти, олий маълумот олиши ва бандлигига кўмаклашувчи масъул идора йўқ.

Шу боис давлат раҳбари барча Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Ўзбекистон Миллий гвардияси масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.

«Бу муассасаларнинг моддий ҳомийси бор, маънавий ҳомий керак. Бу ҳам савоб, ҳам керакли иш», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатда 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчаси бор. Уларда 1 минг 823 нафар ўғил-қиз яшаб, ўқимоқда. 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг 363 нафар бола тарбияланмоқда. Ушбу муассасалар синов тариқасида Миллий гвардия масъуллигига ўтказилиши белгиланди.

Болаларга ихтисослашган таълим бериш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича методика яратиш вазифаси қўйилди. Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан