Президент Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори “Торкунов Анатолий Василевични Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Василевич Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин” - дейилади фармон матнида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан Тошкентда МГИМОнинг филиали расман очилиб ўз фаолиятини бошлаган эди.