Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак
25.04.2019 13:56,  
5

Президент Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Huawei Technologies рақамлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. Инновацион ахборот маҳсулотлари ва ечимлари, маълумот узатиш тизимлари, оптик қурилмалар, роутерлар, тармоқ ускуналари, маълумот марказлари, истеъмолчилар учун смартфонлар, планшетлар, компьютерлар, маиший электр жиҳозлари ишлаб чиқариш компания фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Ўзбекистонда Huawei компанияси билан биргаликда телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, мобил алоқа операторлари ва провайдерлари тармоқларини ривожлантириш, оптик толали алоқа линиялари ёрдамида юқори тезликда маълумотлар узатиш технологияларини ишга тушириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилган.

Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб Huawei компаниясининг энг сўнгги технологик ечимлари ва маҳсулотлари намуналари билан танишди.

Компания асосчиси Жен Чженфей билан Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар», «Электрон ҳукумат» ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент компаниянинг сунъий интеллектга асосланган технологик ечимларига юқори баҳо берди.

Давлат раҳбари компания билан ҳамкорликда мамлакатда амалга оширилган лойиҳалар, мутахассисларни тайёрлаш масалалари билан қизиқди.

«Янги технологияларни жалб этишдан олдин уларни ишлатувчи мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш жуда муҳим. Компания билан аввало ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув якунида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан