Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ўктам Барноев хонадонига бориб таъзия билдирди (фото)
21.09.2020 15:27,  
374

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.

Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусдан вафот этди

Коронавирусдан вафот этган Ўктам Барноев Германияда даволангани айтилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилинди.

Ўктам Барноев меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Бухоро вилоятида бошлаган. Кейинчалик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. 2008-2010 йилларда Самарқанд, 2016-2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлган. У жорий йилдан Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Давлат раҳбари бугун марҳумнинг онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.

– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бош вазир пайтларимда ҳам бирга ишладик. Гапирмасам ҳам мени тушунарди. Бир инсоннинг тарбияланиб, шундай кадр бўлиб етишиши осон эмас. Айниқса, охирги пайтлар оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиб, кўп ишларни бошлаган эдик. Бу офат бутун дунёга келди. Қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик. Лекин ўлим ҳақ. Аллоҳнинг иродаси экан. Бу ҳаммамизга мусибат. Жойи жаннатда бўлсин!

Президент марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.

Ўктам Барноевнинг оила аъзолари давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқимизга осойишталик, сиҳат-саломатлик тилаб дуо қилдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан