Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади
7.10.2018 14:56,  
7

7 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Владимир Путинни туғилган куни билан табриклаб, эзгу ва самимий тилакларини билдирди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, юксак даражадаги учрашув ва музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга оширилиши юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди.

Мирзиёев ва Путин мулоқот якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатлари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар томонлама ривожлантирилиши ва мустаҳкамланишини яна бир бор тасдиқлади.

Маълумот учун, Владимир Путин 7 октябрь куни 66 ёшга тўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан