Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: "Қани эди, юртимизда ажрим деган нохуш ҳолатнинг ўзи бўлмаса..."
6.03.2021 19:45,  
126

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тантанали тадбирда давлат раҳбари яна бир муҳим масалага эътибор қаратди.

Қайд этилишича, кейинги пайтда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

"Буни ажралиш ёқасига келиб қолган, 23 мингга яқин оила яраштирилгани, ажримлар сони 3 мингдан зиёдга камайгани ҳам кўрсатиб турибди. Лекин бир аччиқ ҳақиқатни тан олишимиз керак. Бу рақамлар ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Албатта, барчамизнинг истагимиз, тилагимиз битта: қани эди, юртимизда ажрим деган нохуш ҳолатнинг ўзи бўлмаса...

Оилалар пароканда, болалар тирик етим бўлиб, сарсон-саргардон бўлмаса...

Мен бир фикрни қайта-қайта айтишдан чарчамайман.

Оила – бу меҳр ва бахт қўрғони.

Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор.

Оилавий бахт бу – энг улуғ саодатдир.

Машҳур қўшиқлардан бирида айтилганидек, “Уйида бахти борлар – ҳар ерда бахтиёрдир”.

Мен азиз йигит-қизларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг.

Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг.

Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман", - деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан