Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентини туғилган куни билан табриклади
17.05.2019 16:12,  
10

Бугун, 17 май куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик ва давлат хизматидаги фаолиятида муваффақият тилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланиши ва изчил мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил апрел ойида Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Суҳбат сўнгида давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йил 9 июн куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Президенти сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан