Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи ишлар вазирини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади​
21.03.2020 10:45,  
104

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

“Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқларимиз ўртасида дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Викторович Лавров “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, дейилади президент фармонида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамкасби, Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Викторович Лавровни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, табрикда “Сергей Лавровни Ўзбекистонда ”таниқли давлат ва сиёсат арбоби, тажрибали раҳбар, юқори малакали дипломат ва Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари“ сифатида танишади ва у бутун дунёда ҳурмат қозонган”, дейилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан