Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи давомида муҳим декларацияни имзолаши маълум қилинди
22.04.2020 19:23,  
2973

2020 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий томонлари, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилишган.

Томонлар олий даражадаги тадбир кун тартибини шакллантириш ҳамда икки томонлама ҳужжатларни келишиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди. Маълум қилинишича, ташриф якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларациянинг имзоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан