Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш бошқармалари бюрократик тузилма бўлиб қолгани танқид қилди
25.02.2020 17:20,  
542

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда аввало, ихтисослашган тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига 23 нафар шифокор тўғри келмоқда. Маҳаллий тиббиёт ходимлари кўникмасини оширишга эътибор қаратилмаяпти. Ихтисослашган марказ ва ҳудудий муассаса ўртасида вертикал тизим шаклланмаган.

Даволаниш учун ордер бериш тизимида ижтимоий адолат таъминланмаётгани, бу жараёнда фақат давлат муассасалари иштирок этиши рақобатни чеклаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис ордер бериш тизимини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизими танқидий таҳлил этилди. 20-30 фоиз маблағ самарасиз сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Юртимизда бирламчи тиббий-санитария учун ажратилаётган маблағ улуши 35-40 фоизни ташкил этади. Хорижда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари бюрократик тузилма бўлиб қолгани, ҳудудий даражада касалликларни таҳлил қилиш бўйича тизимли ишлар йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари айни пайтда марказий шифохона бош шифокори бўлгани сабабли вақти ва маблағнинг асосий қисмини касалликларни даволашга сарфламоқда.

Давлат раҳбари касалликлар профилактикаси масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бошқарув идоралари ишини айнан шунга йўналтириш лозимлигини таъкидлади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, тўғри овқатланиш ва пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан