Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди
14.05.2021 17:32,  
78

Шавкат Мирзиёев 14 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва қатъий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорликда эришилган ҳозирги юксак даражани катта мамнуният билан қайд этди.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда савдо, машинасозлик, энергетика, қазиб олиш саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, транспорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотлар ҳамда маданий-гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилади.

Тожикистон бош вазири икки давлат раҳбарларининг бўлажак саммитига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўришга, шунингдек, биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги кенг кўламли шерикликни мустаҳкамлашга бор куч-ғайратини қаратишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни Тошкентга келди. Делегация 14—15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан