Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон қардош халқларни Рамазон ҳайити билан табриклади
4.06.2019 18:05,  
14

Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат аввалида Президентлар қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирлари ва қардош халқларни қизғин муборакбод этиб, эзгу тилакларини изҳор қилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик руҳидаги алоқалар барча соҳаларда, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик йўналишларида жадал ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида ўзаро савдо айланмаси ҳажми 30 фоизга ўсгани, қўшма корхоналар сони охирги бир ярим йил давомида 2 баробарга кўпайгани мамнуният билан таъкидланди.

Бундан ташқари, етакчи турк компаниялари билан бир қатор йирик саноат ва инфратузилма лойиҳалари бўйича биргаликда фаол ишлар олиб борилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида қўшма дастурлар амалга оширилмоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия президентлари раислигида олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда томонлар яқин истиқболда ташқи ишлар вазирлари бошчилигидаги гуруҳлар учрашуви ҳамда ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олди.

Дўстона ва самимий тарзда кечган суҳбат давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан