Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев:"Мажлис ўтказган ҳоким ишдан кетади"
10.02.2021 20:34,  
1585

Селектор йиғилишини ўтказаётган Шавкат Мирзиёев ҳокимлардан мажлисбозликни йиғиштириб, амалий ишга ўтишни талаб қилган. Бу ҳақда EuroAsia хабар берди.

 

«Мажлис ўтказган ҳоким ишдан кетади. Амалдорларимиз маҳаллага тушиб, одамлар орасида ўтказсин йиғилишини. Мен кўрган маҳаллани ҳокимлар ҳам кўрсин, ўша маҳалла хидини татиб кўрсин. 10-15 кишидан ортиқ одамни йиғиб, мажлис қилмоқчи бўлган ҳоким Бош вазирдан рухсат сўраши керак. Тўрт-беш соатлаб мажлисбозлик қилишни йиғиштириш лозим. Бу вақт ичида қанча иш қилиб юбориш мумкин», – деган давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев маҳалла раиси ва профилактика нозирини мажлисга чақиришни бас қилиш шартлиги, Тошкентдан бориб вилоят ва туманларда йиғилиш ўтказиш ман этилиши ҳақида таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан