Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Жанубий Кореяга ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди
9.04.2021 16:06,  
146

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқин ойлар ичида Россия ва Жанубий Кореяга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов 9 апрель куни ўтказилган брифингда сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Бу ҳафта тадбирларга бой бўлди. Давлатимиз раҳбари хорижий делегацияларни қабул қилди, муҳим йиғилишлар ўтказди.

Хусусан, 5 апрель куни Президентимиз Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Яқинда Тошкентда илк бор «Иннопром» йирик саноат ҳафталиги бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмада мамлакатимиз корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар россиялик ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда мазкур кўргазма янги кооперация лойиҳаларини бошлаш учун ишончли платформа бўлиб хизмат қилиши қайд этилди. Бу борадаги лойиҳалар аниқ муҳокама қилинди. Уларни амалга оширишда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган Лойиҳа офиси муҳим ўрин тутади.

Жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб Президентимизнинг Россияга расмий ташрифини ташкил этиш режалаштирилаётгани, бўлажак музокараларга томонлар пухта тайёргарлик кўраётгани қайд этилди.

6 апрель куни бўлиб ўтган Корея Республикаси парламентининг Миллий ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация билан мулоқотда мамлакатларимиз кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда қатъий эканликлари таъкидланди.

Ўзбекистон Сеулнинг янги шимолий сиёсатини ва Корея яриморолида мустаҳкам тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Мамлакатимиз Жанубий Корея парламентининг, энг аввало, ҳудудлар ва қишлоқ жойларни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, индустриаллаштириш ва рақамлаштириш бўйича самарали тажрибасини ўрганишдан манфаатдор.

Жанубий Корея парламенти нуфузли делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Президентининг ушбу мамлакатга ташрифига тайёргарлик кўришнинг босқичларидан бири бўлди, деб айтиш мумкин», — деди Асадов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан