Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига маъқулланди
17.11.2021 13:47,  
295

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябрдаги ялпи йиғилишида Халқ таълими ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларига раҳбар номзодини маъқуллаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунга қадар халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Шерматов номзоди маъқулланган. Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан президент фармони асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов лавозимидан озод этилганди.

Халқ таълими вазири лавозимига эса шу кунгача Ўзбекистоннинг 2017 йилдан буён Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келаётган Бахтиёр Саидов номзоди маъқулланган.

Маълумот учун, Шерзод Шерматов 2018 йилнинг июнидан буён халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди. У 2014 йилдан 2016 йилнинг ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган, 2016 йил ноябридан 2017 йил февралигача эса ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан