Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари террорчилар фойдаланадиган учувчисиз самолётларга қарши кураш масаласини муҳокама қилди
12.09.2019 12:40,  
10

Учрашувдаги яна бир мавзу террорчилик фаол минтақалардан ватанга қайтган ва террорчилик фаолиятига алоқаси бўлмаган шахсларнинг ижтимоий қайта тикланиши ва жамиятга мослашуви муаммоси бўлди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар махсус хизматларининг вакиллари пайшанба куни Санкт-Петербургда террорчилар томонидан қўлланадиган учувчисиз самолётлар масаласини муҳокама қилишди. Стрелнедаги Константин саройида Россия томони етакчилигида ўтган ШҲТнинг Антитеррор тузилмалари минтақавий кенгаши мажлисидаги асосий мавзулардан бири шу бўлди.     

Томонлар учувчисиз қурилмаларни террорчилик мақсадларида қўллашга қарши ўзларида мавжуд бўлган тажрибаларни алмашишди. Бундан ташқари, учрашувнинг бошқа мавзуси террор амалиётларига алоқаси бўлмаган ва террорчилик фаол бўлган минтақалардан ватанга қайтарилган шахсларни (аёллар ва болаларни ҳам) ижтимоий қайта тикланиши ва жамиятга мослашуви масаласи бўлди.

ШҲТнинг Антитеррор тузилмалари минтақавий кенгаши 35-йиғилиши Россия ФХХ директори, армия генерали Сергей Смирнов раҳбарлигида ўтди (Россия бу йил кенгашга бошчилик қиляпти), унинг ишида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва кенгашнинг доимий ижроия қўмитаси вакиллари қатнашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан