Доимий жисмоний фаоллик ва одатдаги парҳезни ўзгартириш, шу жумладан ҳаддан ташқари шўр овқатлардан воз кечиш гипертония ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради ва қон томирларининг ҳолатини яхшилайди. Бу фикрларни кардиолог Ҳерман Ганделман айтиб ўтди
Мутахассиснинг таъкидлашича, дори воситаларисиз қон босимини камайтириш ва меъёрида ушлаб туриш учун парҳезга ҳамда ортиқча вазнга алоҳида эътибор қилиш керак.
«Агар вазнни 1 кг.га камайтирсак, босим мос равишда 1 мм симоб устунига камаяди. Вазннинг 5 кг.га камайиши босимни 5 мм симоб устунига камайтиради. Яъни қон томирлардаги юк камроқ бўлади», дейди кардиолог.
Унинг қайд этишича, туздан воз кечиш муҳимдир. Чунки натрий шиш ва суюқликни ушлаб туришга олиб келади. Натижада қон томирларининг деворлари тораяди, босим кучаяди. Бу гипертоник инқироз ва инсультга олиб келиши мумкин. Ўртача жисмоний машқлар ҳам қон босимини нормаллаштириши мумкин.
Шифокорнинг таъкидлашича, соғлом одамда қон босими 130/80 дан юқори бўлмаслиги керак.