Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шифокор организмнинг коронавирусга чидамлилигини оширадиган маҳсулотларни маълум қилди
18.03.2020 15:06,  
3107

Испания овқатланиш ва диетология академиясининг мутахассислари тушунтиришича, озиқ-овқатнинг ўзи коронавирусни олдини ололмайди ва албатта, уни даволамайди ҳам. Аммо инфекциядан ҳимояланиш ва унга қарши курашиш механизмлари, шунингдек организмнинг тикланиш қобилияти айнан овқатланиш билан чамбарчас боғлиқдир.

Шунинг учун тананинг табиий ҳимоясини ва инфекцияни келтириб чиқарадиган патогенли микроорганизмларга қарши реакцияни кучайтириш учун етарли овқатланиш керак, деди овқатланиш мутахассиси Aлма Палау.

Испаниянинг овқатланиш ва парҳезлар академияси президенти Жузеппе Руссолиллонинг сўзларига кўра, парҳез "мувозанатли ва хилма-хил" бўлиши керак, ҳамда мева ва сабзавотлар (пребиотикларнинг манбаи), дон маҳсулотлари, ёғсиз гўшт, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари (пробиотикларнинг манбаи) бўлиши керак.

Айниқса, балиқ, ёнғоқ ва зайтун мойи таркибидаги омега-3 ёғ кислоталарига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Улар яллиғланишга қарши таъсир кучига эга бўлиб, иммунитетни яхшилашга ёрдам беради, дейди мутахассис. Соғлом уйқу, жисмоний фаоллик ва ёмон одатлардан воз кечиш иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан