Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шу вақтгача ишсизлик нафақасини тўлаш тамомила унутилган экан - вазир
4.06.2019 13:37,  
48

Бугун, 4 июнь кун Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод  Кудбиев иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг сўзларига кўра, 2018 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб меҳнат органларини молиялаштириш кескин даражада оширилди.

“Агарки касбга ўқита олмасак, жамоат ишига одамларимиз йўқ десак. Унда майли қонунчилик бўйича ишсизлик нафақасини тўлаб беришимиз керак. Ҳаттоки, меҳнат органлари ишсизлик нафақасини тайинлашни эсдан чиқарган экан. Буни очиқчасига тан оламиз. Молия вазирлиги давлат бюджети ажратиб берилган маблағ ишсизлик нафақаси сифатида расмийлаштиришга улгурмаяпмиз. Яъни меҳнат органлари ўзининг моддий техника базаси етарли бўлмаганлиги, умумий савиямиз етарли бўлмаганлиги - энг оғир муаммоларимиз шундан иборат”, - деди Шерзод Кудбиев.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 минг кишини ташкил этган.

Жорий йил 4 ойи давомида  меҳнат органларига мурожаат  қилган аҳоли сони 1,5 баравар, 179 мингдан 239,4 минггача, иш жойлаштириш аҳоли сони 1,2 баравар, 77 мингдан 93 минггача ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан