Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига уч кун дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
1.07.2021 16:28,  
2056

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига уч кун дабдабали тўй бергани ҳақидаги хабарлар ва ушбу ҳолат акс этгани айтилган фото ва видеолар тарқалди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам, видеолавҳанинг биринчи қисмида Андижон вилояти ҳокимининг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги суратлар акс этган.

«Андижон вилояти ҳокими яқин кунларда қизини турмушга узатганлиги маълум. Аммо тарқатилган видеонинг иккинчи қисмида турли хил кийим кечаклар, уй-жойлар акс эттирилган суратлар вилоят ҳокимига умуман алоқадор эмаслиги, интернет тармоқларидан кўчириб олинган суратлар ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўтган йили карантин вақтида кичик қизи 19 ёшга тўлиши муносабати билан каттагина тадбир уюштиргани ва унга хонанда Мунисани хизматга таклиф қилгани ҳам ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан