Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Фарғонага 5 дақиқада коронавирусни аниқлайдиган экспресс-тест олиб келтирди
19.07.2020 19:58,  
1523

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яқинда Жанубий Кореяга қилган хизмат сафари чоғида мутахассислар билан маслаҳатлашиб, коронавирусни аниқловчи экспресс-тестларларни вилоятга олиб келиш борасида келишувга эришди.

Бугун вилоятга коронавирус инфекцияни тезкор аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келинди. 

Мазкур тестнинг афзаллиги шундаки, унинг натижасини узоқ кутиб ўтириш шарт эмас, атиги 5-10 дақиқада маълум бўлади.

Экспресс-тест нафақат коронавирусни юқтирганлигини аниқлаб беради, балки илгари бемор бу касалликка дучор бўлган ёки бўлмаганини ҳам кўрсатади. Энг асосийси, вақт тежалади. 

Бу экспресс-тестлардан чегара-назорат ўтказиш масканлари, йирик ташкилот ва корхоналарда фойдаланиш бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан