Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Марғилондаги янги марказ ва корхоналарни очиб берди (фото)
8.06.2020 17:57,  
616

Тадбиркор аёл Наргиза Аминова ташаббуси билан собиқ “Атлас” фирмаси негизида “UZWOOLENTEX” қўшма корхонаси ташкил этилди ва формали кийимлар учун жун аралашмали матолар ишлаб чиқариш тармоғи лойиҳаси ишга туширилди.

Бу ерда умумий қиймати 7,9 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Янги лойиҳа бир вақтнинг ўзида 300 нафар маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлаш имкониятини берди. Шу кунга қадар тўқув, сифатни назорат қилиш, пардозлаш ва лаборатория цехлари юқори унум билан ишламоқда. Тўқимачилик тармоқлари ривожланган мамлакатлардан олиб келинган сўнги русумдаги ишлаб чиқариш ускуналарини махорат билан бошқарётганларнинг асосини марғилонлик ёшлар ташкил этади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ тақдимот маросимида иштирок этди.

Марғилон шаҳрида Ҳунармандлар бозори ҳамда Ҳунармандчилик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

асмий фаолият юритаётган “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлганлар сони 527 нафарни ташкил этиб, уларнинг мингдан ортиқ шогирдлари бор. Бу ерда миллий матолар адрас, атлас ва улардан тикувчилик буюмлар ишлаб чиқариш, миллий пойабзал ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, ёғоч ўймакорлиги, дўппидўзлик, тўнчилик, темирчилик, мисгарлик каби йўналишларда ҳунармандлар фаолият кўрсатмоқда.

Бозорнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, бу маскан моҳир ҳунармандларнинг маҳсулотларини тарғиб этиш ва сотишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Марғилон шаҳрида янги қуриб, фойдаланишга топширилган Рақамли технологиялар маркази очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашиб, марказ вилоят ёшларини ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, замонавий билим ва кўникмаларини бериш ҳамда шу йўл билан уларни даромадини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 2,5 гектар майдонни эгаллаган замонавий марказнинг бунёд этишга маҳаллий бюджетдан 14 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Марказ рақамли технологиялар ва иқтисодиёт бўйича ягона марказлашган комплекс тизим яратиш ҳамда хизматлар тақдим этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан