Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Қирғизистон ҳудудидаги анклав аҳолисига хайрия олиб борди 
23.04.2020 22:33,  
581

Бугун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Риштон туманининг Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти ҳудудидаги анклав Чўнғара қишлоғига етиб борди

Шуҳрат Ғаниевни чегара ҳудудида Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов кутиб олди.

- Коронавирус пандемияси бошланган чоғда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга, Фарғона вилоятининг Боткен вилоятига дезинфекция ва яккаланиш – санитария воситаларидан беғараз кўрсатган ёрдами учун халқимиз чуқур миннатдорчилик изҳор қилмоқда, - деди Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов. – Дўст бошига иш тушганда билинади. Ўзбек-қирғиз халқи азалдан мустаҳкам дўстдир.

Шундан сўнг ун ва ёғ ортилган машиналар Чўнғара кўчалари бўйлаб йўл олди.

 Шу куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Чўнғара қишлоғи аҳолиси вакиллари билан учрашиб, коронавирус пандемияси шароитидаги вазиятни муҳокама қилди. Чўнғараликларга бундан буён ҳам ҳар томонлама кўмак бериб борилаверади, деди ҳоким.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан