Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюргани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди (видео)
16.11.2019 18:17,  
2174

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Муҳаммаджон Обидов ҳолатни ўрганиб чиққанини, бу воқеа вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви пайтида юз берганини айтди. Унинг таъкидлашича, фермернинг ўзи иштирок этмагани учун унинг ўрнига фермер хўжалигига алоқаси бўлмаган мутлақо бошқа тадбиркор ўрнидан туриб, масалага аралашмоқчи бўлганида вилоят ҳокими лойиҳанинг ҳақиқий эгаси билан мулоқот қилишини айтган.

"Тадбиркор бу учрашувга соқоли ўсган ва ажойиб кийимда келгани учун ҳоким унинг ёнида ўтирган инсонга: "Бу йигитнинг соқолини олдириб қўйинг" деб тавсия берган. Бўлган гап шу!" деди Муҳаммаджон Обидов.

"Шу куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев тадбиркорлар уйига келган 379 тадбиркорнинг ҳар бири билан мулоқотда бўлган ва уларнинг аксарият муаммоларини жойида ҳал қилган" қўшимча қилди у.

Ахборот хизмати раҳбари Қува туманига бориб, соқоли ўсиб кетган тадбиркор Аҳмаджон Ёқубов билан учрашган.

"Ўша куни ҳоким менга "Соқолингизни қаранг, олдирвосангиз яхши бўларди" деб танбеҳ берди... Вилоят ҳокимимиз Шуҳрат Мадаминовичнинг йиғилишига шу ҳолатда келганим учун ўзим айбдорман. Бу ерда ҳоким тадбиркорни ҳақоратлагани йўқ, сўккани йўқ, нафсониятга тегадиган гап қилгани йўқ. У ердан чиқиб, тўғри сартарошхонага бордим", дейди Аҳмаджон Ёқубов.

Соф.уз аввалроқ ҳокимнинг ижтимоий тармоқда тарқалган аудиосини эълон қилган эди. Унда ҳокимнинг “Ўчир бу лойиҳани! Тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор” дегани, сўнг залдаги бошқа кишига: "Ўртоқ полковник, соқолиниям, сочиниям ялтиллатиб, қирдириб олинг. Қаранг, соқолини ҳам, сочини ҳам анақа қилинг. Хўпми, давай, бўлинг" деб айтгани эшитилган:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан