Формула-1нинг 7 карра чемпиони Михаэл Шумахер ўзига келди. Бу ҳақда Le Parisien хабар бермоқда.
Ўзини танитишни истамаган клиника ходимининг айтишича, Шумахер бу касалхонада ва ўзини яхши ҳис қилмоқда, хуши жойида.
2013 йил 29 декабрь куни спортчининг ҳаётида бахтсиз ҳодиса юз берган эди. Шумахер ўғли ва унинг дўстлари билан бирга француз Альпларининг Мерибел курортида дам олаётган эди. Шумахер 20 метр трасса ташқарисидан юриб ҳали тайёр бўлмаган қияликка тушган эди.
Олинган жароҳат туфайли спортчи комага тушганди. Кейинчалик унинг саломатлиги яхшиланган эди.