Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Шундай қилишим мумкинки, қўшниларинг кўришишга уялади» – Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга таҳдиди аудиоси тарқалди (видео)
16.11.2019 20:16,  
4919

Интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдид қилгани аудиоси тарқалди. Бу ҳақда Кун.уз мухбири Зафарбек Солижонов хабар қилди.

Тарқалган аудио парчасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шундай деган:

«Бир ҳафта олдин мани заводимда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни *дан олиб *га солади. Монопол, «Артел» дабдала, деб!

Бир ҳафтадан кейин ўн минг доллар берсанг, ўша маҳсулотни мақтаб чиқади-да, реклама асосида дейди!

Они кто вообще? (Ўзи улар ким?) Они твари последние! (Улар учига чиққан маҳлуқлар!)

Онанинг боласими булар ё итнинг боласими?!

Принцип йўқ, ифлос, бедолага! (қашшоқ)

Петухлар келяпти мана бу ёқдан, ҳаммаёқдан келиб, ўзича ҳаммани иснодга қўяди.

Я могу так сделать, что вас в махалле не примают (Мен шундай қилишим мумкинки, сизлардан маҳалла воз кечади, демоқчи)

Это я смогу (Бу қўлимдан келади).

Так могу сделать ваши родители издевались (шундай қилишим мумкинки, ота-онанг бош кўтариб юролмай қолади, демоқчи)

Я так могу сделать даже соседи (шундай қилишим мумкинки, ҳаттоки қўшниларинг) кўришганда уялиб қолиши мумкин.

Я могу это сделать. Что, мне трудно чтоли объявить вас геем? (Мен буни қилишим мумкин. Нима, менга сизларни гей деб эълон қилиш қийинми?)

Это легко! (Бу жуда осон)

Легко! (Осон)

Свобода слова! (Сўз эркинлиги!)

Я за шесть секунд вас посажу в одно такси с геем, и всё! (Мен олти сония ичида сизларни ичида гей ўтирган таксига ўтқазаман, бўлди!)

Фотографириют и вас объявляют геем (Сизларни фотосуратга олишади ва гей деб эълон қилишади).

Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими, менинг ўзимнинг ҳам… (тушунарсиз)

Я могу это делать (Мен буни қила оламан). Шесть секунд могу сделать! (Олти сонияда қила оламан). Организовать могу (Ташкиллаштира оламан). Или сомневаешься? (Ё шубҳа қиляпсанми?) Тушунтира олдимми?!

Икки-уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг, йўқолиб қолларинг… Уч кун! Бесабаб биттанг уйдан чиқиб кетларинг! Вы хотите этого? (Сизлар буни истайсизларми?) Уч кун йўқ бўлиб қолса, ҳамма жим-жит! Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, сани! У ер - бу ерда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади. Бўлди! Қаердадир чўкиб ўляпти-да чўмилаётганда дейишади. И всё (Бўлди). Ҳаёт шунақа!

Шунинг учун, лучше с нами работайте (яхшиси биз билан ишланглар). Если у вас будут какие-то проблемы, помогите нам, чтобы мы решили эту проблему (Агар сизларда қандайдир муаммо туғилса, бизга бу муаммони ечишда ёрдам беринглар)», — деган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларга ўтган «тарбиявий соат»ида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан