Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Си Жинпинг Гейтсга коронавирусга қарши курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди
22.02.2020 23:25,  
340

Президент Си Жинпинг Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда янги коронавирус эпидемияси билан курашишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик хати йўллади. Мактуб матни Синхуа ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди деб хабар бермоқда РИА Новости.

 Аввалроқ Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда (Bill & Melinda Geyts fondi) хайрия жамғармаси COVID-19 тарқалишига қарши глобал курашга 100 миллион долларгача маблағ ажратиши маълум бўлди.

"Энди Хитойда коронавируснинг янги тури (COVID-19) билан курашда жуда муҳим давр келди. Мен Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасининг сахийлиги ва бундай муҳим лаҳзада Хитой халқига бирдамлик билдирган мактубингиз учун чуқур миннатдорман", деб ёзди Хитой раҳбари.

Унинг таъкидлашича, авж олган пайтдан бошлаб у Хитойнинг эпидемияга қарши курашда кўрсатма сифатида ишонч, бирдамлик, илмий ёндошиш ва мақсадли чораларни кўришга чақирган.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳам глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишга тайёр.

Шунингдек, ХХР раҳбари ушбу жамғарма юқумли касалликларга қарши кураш бўйича тезкор ҳаракатларга қўшилганлигини ва эпидемиянинг глобал олдини олишда фаол рол ўйнаганлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан