Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Синф хонасида пиротехника портлатган ўқувчи ИИБ рўйхатига олинди
14.12.2020 11:21,  
325

Ижтимоий тармоқларда синф хонасида ўқитувчисини олдида пиротехника воситасини портлатган ўқувчининг тасвири акс этган видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Маълум бўлишича, синфда пиротехника воситасини портлатган ўқувчи Фарғона вилояти Боғдод туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.

Ҳодиса ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси биринчи навбат тўртинчи соатдан кейинги танаффус пайтида мактабнинг 11-синф ўқувчиларининг тинчлигини сақлаш мақсадида хонага кирган, ўқувчиларни тартибга чақириб, шу синф ўқувчиси Ж.Ш.га хонадаги парта стулларни тўғрилашни буюрган. Ж.Ш. ўқитувчининг танбеҳидан нотўғри хулоса чиқариб пиротехника воситасини ёқиб юборган. Ушбу ҳолатни шу синф ўқувчилари А.Қ. ва Н.С.лар видеога олиб ўзининг Тик-Токдаги шахсий профилига жойлаган.

Воқеа юзасидан шу куннинг ўзидаёқ жамоатчилик ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Ўқувчилар бир йил муддатга туман ИИБда профилактик ишлари олиб бориш учун рўйхатга олинди.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатлар аянчли оқибатларга олиб келмаслиги учун ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан қарашга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан