Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Сир тутиш”га ҳеч қандай эҳтиёж йўқ
22.12.2020 21:22,  
699

Мен ана шу муҳокамаларни диққат билан кузатиб келаётган, қонун ижодкорлиги жараёнларидан яхши хабардор бир депутат сифатида айрим фикрларни билдиришни лозим топдим.

Аввало, жамоатчилик кўтараётган муҳокаманинг моҳияти нимада, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 6034-сонли Фармонида 2021 йил 1 январдан умумюрисдикция судларини ташкил этиш хусусида устувор вазифалар белгилаб берилган.

Аввало, мазкур Фармоннинг 1-бандида Олий суд томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини сақлаб қолган ҳолда туман (шаҳар) маъмурий судлари негизида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судларини ташкил этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинган эди. Яъни, жамоатчилик бу борада 24 июлдаёқ хабардор этилган.

Олий суд томонидан жорий йил ноябрь ойида Қонунчилик палатасига киритилган мазкур қонун лойиҳаси дастлаб ишчи гуруҳда, сўнг қўмиталарда, сиёсий партиялар фракцияларида обдон муҳокамалардан ўтказилди. Депутатлар, судьялар, адвокатлар, олимлар, экспертлар иштирокида бир неча бор ишланди.

Муҳокамалар жараёни хусусида Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, марказий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Қолаверса, депутатларнинг ижимтоий тармоқлардаги саҳифаларида ахборот ва муносабатлари эълон қилинди.  

Бошқача айтганда, Конституцияга киритилиши кўзда тутилган ўзгартишлар, айрим ҳурматли блогерларимиз айтганидек, жамоатчиликдан “сир” тутилгани йўқ.

Келинг, яхшиси, хулоса чиқаришдан кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасининг ўзини ўқийлик: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин”.

Эътибор беринг: ушбу модда моҳиятида Конституцияга ўзгартиш тегишли таклиф киритилгандан сўнг олти ой мобайнида, кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда, қонун қабул қилиши мумкинлиги айтиляпти. Яъни, олти ойлик муддат лойиҳани муҳокама этишга эмасуни қабул қилиш учун бериляпти.

Қонунни қабул қилиш учун у аввал Қонунчилик палатасида, сўнг Сенатда кўриб чиқилишини эътиборга олсак, бу муддат қанчалик аҳамиятга эга эканлиги яққол англашилади. Яъни, қонунни қабул қилиш муддати олти ойдан ошмаслиги шарт. Бу эса, палаталар етарлича муҳокамани ташкил этиб, лойиҳани маромига етказган бўлса, истаса, уни бир ё икки ойда ҳам қабул қилиши мумкинлигини билдиради.

Нима бўлган тақдирда ҳам, мазкур қонуннинг қабул қилиниши жамоатчиликдан сир тутилгани йўқ. Бугунги очиқлик-шаффофлик, ошкоралик даврида бунга эҳтиёж ҳам йўқ аслида. Чунки, мазкур қонун ҳам, бошқалари каби халқимиз учун кўп афзалликларни юзага келтиради. Фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосини бир жойда ҳал қилинишига имкон яратади. Суд тизимини бошқариш масалаларининг такомиллаштирилишига, шунингдек вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ишини янада яхшилашга туртки беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан