Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё туманида қарзни ундиргани келган газ идораси ходими пичоқлаб ўлдирилди
13.10.2020 11:19,  
1310

Ижтимоий тармоқларда газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилганлиги натижасида воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прпокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 09.10.2020 йилда тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган. 

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан