Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик гуруҳининг 9 нафар аъзоси ушланди
20.07.2021 11:05,  
404

Шу йилнинг 17 июль куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, мавсумий ишлаш учун Россия Федерациясига бориб, у ерда яширин фаолият олиб бораётган «Катибатул Тавхид вал-Жиход» террорчилик ташкилоти таъсирига тушган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Мазкур гуруҳ аъзолари яшаш жойларига қайтиб келишгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш ҳамда Интернет ижтимоий тармоқлари орқали террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлар.

Аниқланишича, улар Россия ҳудудида бўлишлари давомида, Сурия Араб Республикасида ўрнашиб олган террористик ташкилотларга молиявий кўмак бериб келганлар ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганлар.

Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли алоқа воситалари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Айни пайтда, Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан