Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди
30.12.2021 09:03,  
84

Сирдарё вилоятида беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган она қўлга олингани хабар қилинганди. Олий суд унга нисбатан суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 8 октябрида Б.С. исмли аёл қиз фарзанд туғган. Сўнг уни сотиш ниятида харидор излаган.
13 октябрь куни эса Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор тадбир ўтказган. Унда Б.С. тадбирга харидор сифатида жалб этилган ИИБ ходимига чақалоқни топшириб, ундан кимёвий ишлов берилган 5 минг долларни олган вақтда ушланган.

Унга нисбатан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Вояга етмаган бола васийлик органларига топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан