Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 нафар йўловчи қурбон бўлди
18.06.2020 20:09,  
729

Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 10:20 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 км.да, ҳайдовчи, 1992 й.т. Х.Х. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситасини “Гулистон-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1993 й.т., С.М. (эркак) бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли транспорт воситасининг ўнг томонидан қувиб ўтиши натижасида тўқнашув содир бўлди.

Натижада “Каптива” автомашинаси йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1986 й.т. М.У. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли ҳамда ҳайдовчи 1962 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаларига, ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси эса ҳайдовчи, 1975 й.т., У.Х. (эркак) бошқарувидаги “Ауди-100” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчилари 1979 й.т. А.Ж. (эркак) ва 1982 й.т. Қ.Қ. (эркак)лар  оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.

“Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан