Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда аҳолини сув билан таъминлаш учун ажратилган $7 млн “еб юборилди”
23.12.2021 08:42,  
194

Сирдарёда аҳолини сув билан таъминлаш учун ажратилган 7 миллион доллар талон-торож қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев 20 декабрь куни вилоят аҳолисига мурожаатида маълум қилди.

“126 минг аҳолини сув билан таъминлаш масаласи кўтарилган Ховос туманида Осиё тараққиёт банки маблағидан олинган 7 миллион доллар ўғирланган. Буни депутатлар, сиз яхши биласиз. Сенаторлар билан бўлган учрашувда ҳам бир неча бор муҳокама қилинди. Чунки у ерда бизнинг шароитимизга тўғри келмайдиган, шўрланган ерга сифатсиз қувурлар олиб келиб ўрнатишган”, - деди Ғофур Мирзаев.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳаларни амалга ошириш учун Озарбайжондан қурувчилар танланган.

“Буни қайтадан қилишимиз керак. Чунки биз 126 минг аҳолини сув билан таъминлашимиз керак. Нима айби бор 126 минг аҳолини? Биз ҳозир республика раҳбариятига мазкур зарурат масаласини қўйяпмиз”, - деди ҳоким.

Шунингдек, Ғофур Мирзаев Сардоба сув омбори тўғони бузилганидан кейин қилинган сифатсиз ишларни бунга мисол қилди.

“Сардоба вилоятида “стеклопакет”дан қилинган қувурларни ҳеч қандай натижа бермади. Яқинда биз 7 км сув қувурларини бошқа қувурларга алмаштирдик”, - деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан