Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда даҳшатли қотиллик: 18 ёшли йигитни ваҳшийларча ўлдиришди
22.03.2021 09:17,  
5793

Сирдарёда даҳшатли қотиллик жинояти содир этилди: Отасиз ўсган, онасининг ёлғиз фарзанди бўлган 18 ёшли йигитнинг танасига қариндоши томонидан ўн маротаба пичоқ урилди. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari»га бугун, 21-март куни исмини сир сақланишини сўраб, марҳумнинг танишларидан бири томонидан хабар берилди — дея ёзмоқ 'Aniq.uz'.

"Бундан 2-3 кун аввал кундузи, онасининг ёлғиз фарзанди бўлган (марҳумнинг отасиз ўсганлиги айтилади), дину диёнатли (марҳумнинг намозхон эканлиги айтилади), укамиз 18 ёшли М. (марҳумнинг исми айтилади) даҳшатли қотиллик қурбони бўлди. Айтишларича қотил бегона бўлмаган, М.нинг яқин қариндоши бўлган (марҳумнинг қотилга қандай қариндош эканлиги айтилмади).

Маҳаллада ҳар ким ўз тахминларини айтишмоқда: қотил М.нинг уйига ўғриликка кирганми ёки меҳмон сифатида келганми, ўрталарида қандайдир олди-берди бўлганми, бу ҳақда аниқ бирон бир гап айтаолмайман. Даҳшатлиси шундаки, М.нинг танасига 8 ёки 10, 12 маротаба пичоқ урилган ва у шифохонада вафот этган. Энди ўзингиз тасаввур қилаверинг, ёлғиз фарзандидан бевақт жудо бўлган онаизорнинг ҳолатини эса сўз билан ифодалаб бўлмайди", — дейилади хабарда.

«Sirdaryo Xabarlari» мазкур хабар юзасидан вилоят прокуратураси билан боғланди ва ҳодиса прокуратура томонидан тасдиқланди.

Прокуратура хабарига кўра, Гулистон шаҳар "Янги ҳаёт" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. жорий йилнинг 18-март куни соат 14:40ларда ўзганинг пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида, қариндоши бўла (холавачча)си Гулистон шаҳар "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи фуқаро И.М.нинг уйига боради ва пичоқ билан баданига ўн маротаба уриб — қасддан ўлдирган.

"Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан